Корея истиқболли тадқиқот фонди дастури

Корея истиқболли тадқиқот фонди томонидан (Korea foundation for advanced studies KFAS) ҳар йилги Осиё мамлакатлари олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчи ҳамда илмий тадқиқодчилар учун “2018-2019 йилларда Халқаро илмий алмашинув” дастури эълон қилинди.

“Korea foundation for advanced studies KFAS” дастури Осиё мамлакатларининг ривожланиши ҳамда халқаро алмашинуви ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Ушбу дастур 6 ой ёки 1 йил (номзод ихтиёрига кўра) давом этади ва инглиз тилида олиб борилади.

Мазкур дастур иштирокчилари учун 3 млн. корея вони (тахминан 2600 $) ойлик стипендия ажратилади ва дастур бошланишида ҳамда тадқиқот ишларини муваффақиятли якунлагач яна 1 млн. вон тақдим этилади.

Дастур билан боғлиқ ҳаражатлар, жумладан авиачипта, тиббий суғурта ва мақолаларни нашр эттириш ҳаражатлари Корея томонидан қопланади.

Дастурда қатнашиш учун 2018 йил 28 февралгача рўйхатдан ўтиш ҳамда барча керакли анкеталарни қуйидаги веб-cаҳифа орқали тўлдириш талаб қилинади: www.kfas.or.kr.

ТИҚХММИ Халқаро алоқалар бўлими

237-09-87